Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари нималарга сарфланяпти? Вазирлик ҳисоб берди

Жамият

image

Бугунгача Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларининг 756 млрд сўми сарфланди. Молия вазирлиги жамғарма ҳаражатлари ва даромадлари бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, сарфланган 756 млрд сўмдан 226 млрд сўм - Республика санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига, 123 млрд сўм - тест системалар, реактивлар ва ҳимоя воситаларини сотиб олиш учун, 93 млрд сўм - ҳудуд марказларига йўналтирилган.

 

Шунингдек, 72 млрд сўм - фуқароларни карантинда сақлаётган муассасалар ходимларининг иш ҳақи, озиқ-овқат, гигиена товарлари ва бошқа харажатларга, 14 млрд сўм - жамоат жойларини дезинфекция қилиш харажатларига, 10 млрд сўм - карантин тадбирларига жалб этилган ходимларга кунлик қўшимча тўловлар ва коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаётган тиббиёт ва бошқа ходимларга махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари учун, 7 млрд сўм - эпидемик ҳолат билан курашиш бўйича бошқа тадбирларга ажратилди.

Шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун эса 411 млрд сўм сарфланди.

Ижтимоий соҳага эса 117 млрд сўм йўналтирилди. Бунда, 30 млрд сўм - Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизлар қўллаб-қувватлаш учун, 50 млрд сўм - жамоат ишлари жамғармасига, банд бўлмаган фуқароларни вақтинчалик ишларга жалб қилиш учун, 26 млрд сўм - ижтимоий нафақаларга, 11 млрд сўм - “Тошкент метрополитени” ва “Тошшаҳартрансхизмат” ходимларига иш ҳақи тўловлари учун берилди.

Жамғарманинг даромадлари ҳажми 1,596 трлн сўмга тенг бўлди. Бунда, халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг қарз маблағлари - 998,3 млрд сўм, Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари - 598,5 млрд сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, Инқирозга қарши жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан тузилди ва жамғармага 10 трлн сўм миқдорида маблағ ажратилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг