Ўзбекистон байроғи туширилган пайпоқлар савдоси тўхтатилди
Олам
−
07 Октябрь 2019
6594Ижтимоий тармоқларда Жанубий Кореяда Ўзбекистон байроғи туширилган пайполар сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унинг ортидан эса бир видео тарқалди. Унда бир ўзбекистонлик дўконга кириб, Ўзбекистон байроғи тасвири туширилган пайпоқни сотиш “ҳурматсизлик эканини” тушунтираётганини кўриш мумкин.
Таъкидланишича, сотувчиларга “ҳуқуқий масалалар” тушунтирилган. Ўзбекистонлик йигитнинг айтишича, сотувчилар барчасини тушуниб, бундан кейин бу каби хатони такрорламаслигини билдирган. Улар ҳатто узр сўрашган.
Ўзбекистонлик йигит заводга бориб, бундай пайпоқлар ишлаб чиқарилиши тўхтатилишига эришмоқчи.