Қашқадарёда Қозоғистон ва Туркия фуқароларида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Хабарингиз бор, кеча, 16 июнь куни Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар сони кескин ошди. Бир кунда 104 нафар янги ҳолат қайд этилди ва вилоятдаги жами беморлар 161 нафарга етди (булардан 6 нафари илгари соғайиб чиққан).

Янгидан касаллик қайд этилган 104 беморнинг барчаси карантин муассасаларида сақланаётганлар орасида бўлган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.

Уларнинг 66 нафари Қозоғистон, 5 нафари Туркия фуқаролари, 10 нафари воҳада фаолият кўрсатаётган хорижий корхона ишчилари, 1 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходими, 20 нафари Китоб, 2 нафари Чироқчи туманларидан (коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасидан).

2020 йил вилоят бўйича 16 июнь ҳолатида вилоят бўйича жами 1732 нафар фуқаро карантин муассасаларида сақланмоқда. Уларнинг 342 нафари стационар, 1390 нафари уй карантинида.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

313

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг