Черчиллнинг протезлари Британияда кимошди савдосига қўйилади

Бу қизиқ

image

Буюк Британия собиқ бош вазири Уинстон Черчиллнинг сохта жағлари мамлакатда кимошди савдосига қўйилмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди. 

"Черчиллнинг сохта тишлари, эҳтимол, биз сотган энг ноодатий нарсалардир", дейди The Cotswold Auction Company  бош директори Лиз Пул. 

Кимошди савдоси 6 февраль куни Челтнемда бўлиб ўтади.

Уинстон Черчилль деярли бутун умри давомида тиш муаммоларини бошдан кечирган. Ёшлигида у бир нечта тишларини йўқотган. Бош вазирнинг ёнида доимо сохта жағларнинг захира тўпламлари бўлган. Юқори протезлар тўртта тўпламдан биридир.

Мутахассислар тилла рамкадаги протезни 5 минг фунтдан 8 минг фунтгача (6,3 минг доллар – 10,1 минг доллар) баҳоламоқда. 2010 йилда Норфолкдаги кимошди савдосида тишлар 15,2 минг фунтга сотилган эди.

Музейда сақланаётган жағдаги ёзувда "яхши ўрнатилган протез бош вазир учун энг муҳим жисмоний ва психологик ёрдам бўлган" дейилади.

Бош вазир Иккинчи жаҳон уруши тугаганини эълон қилган микрофон ҳам 6 февраль куни сотувга чиқарилади. Унинг дастлабки нархи 5 минг фунтдан, 8 минг фунтгача.

Черчилль Британия ҳукуматини 1940-1945 йилларда ва яна 1951-1955 йилларда бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Уинстон Черчилл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made