... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Чемпионлардан Президент совғаси – Malibu’нинг пули сўралаётгани ростми? ЎФА баёнот берди


21:12, 23.02.2018 Спорт
 16 333

Охирги пайтларда тарқалган асоссиз хабарларга ЎФА изоҳ берди.

Шу кунларда турли оммавий ахборот воситаларида Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига Президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилган мукофотлар – “Малибу” автомашиналари ҳали расмийлаштирилмагани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.
 
Ўзбекистон футбол Ассоциацияси мазкур хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилади.
 
“Футболчиларга топширилган “Малибу” автомашиналари Президентимизнинг совғалари бўлиб, бу автомашиналар учун қандайдир тўлов талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
 
Аксинча, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси футболчиларнинг хаёлини бўлажак мусобақалардан чалғитмаслик, бор эътиборларини машғулотларга қаратишлари учун автомашиналарни футболчилар номига расмийлаштириш билан боғлиқ барча тўловларни ўз зиммасига олган.
 
Ўз ўрнида юртимиздаги журналистлар ва мухлисларни бу каби иғво ва бўҳтондан иборат гап-сўзларга учмасликка, маълумотлар ҳаққонийлигини ишончли манбалардан текширишга чақириб қоламиз”, дейилади ЎФА хабарида.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎФА футболчилардан машиналарни ўзида олиб қолиши учун 10000 минг доллар пул талаб қилгани ҳақида турли ОАВларда хабарлар пайдо бўлганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Малибу президент совғаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!