Бу йил энг ёш абитуриент 13 ёшда, энг каттаси 95 ёшда – ДТМ

Жамият

image

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишлари учун 13 ёшли абитуриент ҳам рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда бугун, 22 июль куни ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

Бу йил Ўзбекистон бўйича 91 та олий таълим муассасаcида ўқиш учун 1 миллион 484 минг 85 абитуриент ҳужжат топширган (2019 йилда 1 миллион 66 минг 926). Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 417 минг 159 нафарга ёки 39,1 фоизга кўп.

Шундан, 2019/2020 ўқув йили битирувчилари 536 минг 144 нафарни ташкил этди. Танлов кўрсаткичи ўртача бир ўринга 10,57 абитуриент иштирокига тўғри келади. Энг ёш абитуриент 13 ёш, энг ёши катта талабгор эса 95 ёшда.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон абитуриент ДТМ

Баҳолаганлар

461

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг