Биз сайловни якунланган деб ҳисобламаймиз – МТП раиси
Жамият
−
23 Декабрь 2019
8550Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси кеча, 22 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари аъзолари сайловининг натижалари эълон қилинди. МСК раиси билан бўлиб ўтган анжумандан сўнг сўз мамлакатда фаолият олиб бораётган беш сиёсий партия раисларига берилди.
Парламентда 35 ўринни олиб, дастлабки натижаларга кўра, сайловда ғолиблик шоҳсупасининг иккинчи ўрнини эгаллаган “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров 22 та сайлов округида бўлиб ўтадиган такрорий сайлов жараёнларидан ҳам умидвор эканини қайд этди.
“Бу сайлов Ўзбекистонда сиёсий муҳит том маънода ўзгаргани сифатида баҳоланиши керак. Очиқ галашдик. Сиёсий партиялар ўртасида ўзаро рақобат очиқ ва шаффоф бўлди. “Миллий тикланиш” партияси жамиятимизга ўз таклифларини берди ва ҳозирги натижалар шуни кўрсатяптики, халқ парламентдан яққол бир кучнинг ажралиб чиқишини эмас, биргаликда ишлашни талаб қилмоқда. Биз сайловни якунланган деб ҳисобламаймиз. Чунки 22 ўрин “Миллий тикланиш” партиясининг ўз олдига қўйган мақсадига эришиши учун яққол имконият сифатида баҳоланади. Лекин биз очиқ-ойдин бир нарсани эътироф этишимиз керакки, шаффоф ўтган сайловлар, Ўзбекистонда ҳокимият шаклланишида халқнинг бевосита фаол иштирок этиш жараёни янги парламентнинг қандай фаолият юритиши кераклиги ҳақидаги яққол сигналларни берди”, дейди Алишер Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округларда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь