Элдор Шомуродов Осиёда йил ўйинчиси бўлишга даъвогарлик қилмоқда

Спорт

image

“Ростов” клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Fox Sport Asia”нинг “Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси” номинацияси учун тузилган қисқа рўйхатга киритилди.

Рўйхатда жами 24 ўйинчининг номи бор. Улар орасида Такуми Минамино (“Ливерпуль”), Сон Хин Мин (“Тоттенхэм”), Паулиньо (“Гуанчжоу Эвергранд”, Хитой) ва бошқа машҳур футболчилар бор.

Номзодларга Осиёнинг етакчи спорт нашрлари овоз беради.

Таъкидлаб ўтамиз, бу мукофот Осиё футбол конфедерацияси томонидан топшириладиган “Осиёнинг Йил ўйинчиси” мукофотига алоқаси йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг