Бахтиёр Саидов Чехиянинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Жамият

image

Любомир Фреборт Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун 13 ноябрь куни Ташқи ишлар вазирлигида Бахтиёр Саидов Чехиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Любомир Фребортни қабул қилган. Учрашувда элчи Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган. 

Шунингдек, мулоқот давомида икки давлат ҳамкорлигининг янги суръатларда ривожланиб бораётгани, юқори даражадаги мунтазам алмашинувлар амалга оширилаётгани, товар айирбошлаш ҳажми ва инвестициявий лойиҳалар сони ўсаётгани қайд этилган. 

“Ўзаро ҳамкорлигимизда кўп ютуқларга эришдик, бизни яна янги марралар кутмоқда. Жаноб элчига алоқаларимизни янада бойитиш йўлидаги барча мақсадларига эришишини тилаб қоламиз”, дейди Бахтиёр Саидов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий Уммон султонлигининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон элчи Бахтиёр Саидов Любомир Фреборт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг