Профилактика инспекторлари чўкаётган аёлни қутқариб қолди

Жамият

image

Жорий йилнинг 15 апрель куни Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида чўкаётган аёл профилактика инспекторлари томонидан қутқариб қолинди. Бу ҳақда “Постда” Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, воқеа Хўжайли тумани ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори, капитан Бийсенбай Қайипназаров ва профилактика инспектори, капитан Саламат Утемисов кундалик тақсимот бўйича ўзларига бириктирилган “Суўенли” макон фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолининг карантин қоидаларга амал қилишини назорат қилиш юзасидан хизмат олиб бораётган пайтда рўй берган. 

Ходимлар чамаси соат 11:00 ларда ҳудуддан оқиб ўтувчи “Суўенли” канали бўйида чўкиб кетаётган фуқарони кўриб қолишган. Уларнинг тезкор ёрдам бериши туфайли фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Маълум бўлишича, қутқарилган аёл шу туманда яшовчи, 1989 йили туғилган Д.А. бўлиб, оилавий келишмовчилик туфайли ўз жонига суиқасд қилмоқчи бўлган экан.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон канал

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг