Яқин қариндошининг жанозасида иштирок этиш учун бир ҳудуддан бошқасига ўтказиладими?

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 16 мартидан бери карантин режими амал қиляпти. Кейинроқ эса карантин вақтидаги чекловлар кучайтирилиб, вилоятлараро автомобиль ҳаракати тўхтатилди. Ҳозир эса Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида махсус рухсатномасиз автомобилда ҳаракатланиш тақиқланган.

Ўзбекнинг турли маросимлари кўп. Уларнинг баъзиларида қатнашиш жуда муҳим. Масалан, яқин инсонингизнинг дафн маросими каби. Шундай вазиятларда фуқароларга бир вилоят ёки шаҳардан бошқасига боришга рухсат бериладими, деган саволнинг жавоби кўпчиликка қизиқ.

Айни шу саволга Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоб берди.

“Афсуски, қанчалик оғир бўлмасин, ўрнатилган чеклов барчага истисносиз тааллуқли бўлиб, бошқа вилоятда бўлган яқин қариндошларингизнинг дафн маросимида қатнашолмайсиз”, деди ИИВ вакили.

У шунингдек, тиббиёт муассасасидан уйига жавоб берилган фуқарони бир вилоятдан бошқа вилоятга олиб ўтиш тартибига ҳам тўхталиб ўтди.

“Агар Сиз оғир касал бўлган фуқарони, масалан Тошкент шаҳридан ўзининг доимий яшайдиган бошқа вилоятига олиб бормоқчи бўлсангиз, унинг хақиқатдан ўша вилоятда рўйҳатда турганлигини исботловчи паспорти ва соғлиқни сақлаш ходимларини тегишли хулосаси асосида постлардан олиб ўтишингиз ва уйига элтиб қўйишингиз мумкин.

Касални уйига олиб борган фуқаро, карантин чекловлари тугамагунча ортга қайтолмайди”, деди Шоҳруҳ Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар сони 173 нафарга етди. Уларнинг 8 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг