...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чақалоқ ўлимида айбланган туғруқхона раҳбари қамоқдан чиқарилди


20:04, 22.11.2018 Олам
 17 681

Туғруқхона раҳбари учун баъзи ташкилотлар ишга киришган.

Россиянинг Калининград вилоят суди янги туғилган чақалоқнинг вафот этишига алоқадорликда гумонланаётган туғруқхона собиқ раҳбари Елена Белаяни ҳибсда ушлаш ҳақидаги қарорини ўзгартирди. У тергов изоляторидан уй қамоғига ўтказилди.
 
Белаяга шифокорлар жамияти вакиллари ёрдам берган. Аёлни ҳибсдан озод қилишни Калининград вилояти Шифокорлар палатаси кенгаши аъзолари ҳамда Миллий тиббиёт палатаси президенти Леонид Рошаль талаб қилган.
 
Белая талабчан ва қаттиққўл раҳбар бўлгани учун қўл остидаги ходимлари унга қарши кўрсатма берганини тахмин қилган.
 
Маълумот учун, 5 ноябрь куни 4-рақамли туғруқхонага 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси келтирилган. Унинг ҳомиласи 32 ҳафтали бўлган. Аёл 6 ноябрь куни 700 грамм вазнга тенг фарзанд дунёга келтирган. Чақалоқнинг юраги урган, аммо нафас ололмаган. Минтақавий тиббиёт марказларидан шифокорлар чақирилган. Улар гўдакни сунъий нафас олдириш аппаратига улашган. Бироқ бу натижа бермаган. Гўдак вафот этган.
 
14 ноябрь куни Тергов қўмитаси ходимлари туғруқхонага келиб, бош шифокор вазифаини бажарувчи 41 ёшли Елена Белаяни ҳибсга олишган. Бир кун ўтиб, унга нисбатан ваколатини суиистеъмол қилганлик бўйича жиноий иш очилган.
 
Тергов туғруқхона ходимлари кўрсатмасига таянган ҳолда Белая гўдакни сақлаб қолиш учун қиммат дори-дармонлар сарфланиши кераклиги учун чақалоқнинг ўлишига қўйиб берган ва кейин ҳужжатларни қалбакилаштирган деган хулосага келган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия туғруқхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!