... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Чақалоғини ҳожатхонага ташлаб юборган она суд олдида жавоб берди


11:09, 18.11.2016 Олам
 3 830

4 ой аввал содир бўлган ушбу кўнгилсиз воқеа бўйича суд ишлари энди ўз якунига етди.

Қозоғистоннинг Олма-ота вилоятида истиқомат қилувчи 24 ёшли Олтиной Акжолтаева туғилганига бир неча сония бўлган гўдагини ҳожатхонага ташлаб юборгани учун суд олдида жавоб берди, деб ёзади “Nur.kz” нашри.
 
Маълумотларга кўра, у оила аъзоларидан ҳомиладорлигини яширган. Дард бошланган маҳал эса ҳожатхонага бориб, фарзандини дунёга келтирган ва ўша заҳоти уни ҳожатхона ичига ташлаб юборган.
 
4 ой аввал содир бўлган ушбу кўнгилсиз воқеа бўйича суд ишлари энди ўз якунига етди.
 
“Мени кечиринглар. Мен бундай бўлади, деб ўйламагандим. Уни ҳожатхонага ташлаб юбормоқчи эмасдим. Қизимни ўзим тарбия қилишни истайман. Мен айбдорман, бунинг учун сизлардан узр сўрайман. Қизимни қайтариб олишни истайман”, деди суд залида Олтиной Акжолтаева.
 
Суд айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлгани ва афсусланаётганини ва албатта, қизалоқнинг тирик эканини ҳисобга олиб, уни 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
 
Маълумот учун, 2016 йилнинг июль ойида Акши қишлоғида истиқомат қилувчи кекса аёл ҳожатхона ичидан боланинг йиғи овози келаётганини сезиб қолади ва гўдак қўшнилар ёрдамида қутқарилади. Норасида эса кекса аёлнинг абираси бўлиб чиқади.
 
Чақалоқ зудлик билан шифохонага етказилгач, шифокорлар унинг мўжиза туфайли тирик қолганини айтишади.
 
Айни вақтда, Карлигаш деб исм берилган қизалоқ меҳрибонлик уйида тарбияланмоқда. Яқин кунлар ичида унинг тақдири Васийлик кенгаши томонидан ҳал қилинади. Карлигашни бувиси уни меҳрибонлик уйидан олиб кетиш ва тарбиялаш истагида.
Умида Якубова

Теглар:Қозоғистон Олма-ота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!