Буюк Британияда илк рассом-робот яратилди
Технология 18 Февраль 13:35 1502
image

Британиялик дастурчилар хали дунёда ўхшаши бўлмаган Ай-ду робот-рассомни яратдилар. Қурилма дунёдаги биринчи дастурчи аёл Ада Лавлейс шарафига номланган бўлиб, қалам орқали расм чиза олади. Бу ҳақда “Daze Figital”  хабар бермоқда.


Ай-ду қурилмаси сунъий онг асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у силикон тери қопланган бионик қўл орқали сурат чизади. Андроиднинг кўзларига камералар ўрнатилган, унинг тиш ва милклари худди одамникидек кўринишга эга.  


“Темир” рассом Ай-ду бир суратни 45 дақиқа ичида чиза олади. Андроидни ишлаб чиққан дастурчилар хақиқий ижодкор рассомларга, уни ўзлари учун рақобатчи сифатида қабул қилмасликларини сўраб мурожаат қилдилар. Унда “аксинча бу қурилма сизларни янада яхши ишлашингиз учун кўмакчидир”, деб таъкидланади.  


Маълумот учун, Ай-ду қурилмаси чизган суратларнинг илк кўргазмаси май ва ноябрь ойлариниг бошида Лондон шаҳрида ўтказилади. 
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 2.9