Яқин қариндошларнинг бир ташкилотда ишлаши бўйича норма қайта кўриб чиқилади – Қўчқоров

Жамият

image

Аввалроқ, Адлия вазирлигида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган брифинг бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Брифингда Адлия вазири ўринбосари Баҳром Қўчқоров давлат хизматларини такомиллаштириш жарёнида яқин қариндошларнинг бир давлат ташкилотида ишлаши бўйича норма қайта кўриб чиқилишини таъкидлаб ўтди. У бу бўйича таклифлар тушганини қўшимча қилди.

“Кўп таклифлар берилган. Масалан, яқин қариндош бўлганларнинг битта давлат ташкилоти ёки муассасада хизмат қилиши бўйича. Бу норма қайта кўриб чиқилади. Бундан ташқари, хорижий банкларда ҳисоб рақами юритиш деган нормалар бор. Уни ҳам, албатта, келиб тушган таклифлар ва илғор тажриба асосида қайта кўриб чиқамиз. Давлат хизматчиларининг қимматли қоғозларни сотиб олиши бўйича ҳам эътирозлар бўлган. Бу умумий тажрибага зид эмас. Лекин бу нормани ҳам қайта кўриб чиқсак бўлади”, деди Баҳром Қўчқоров.

У бир мамлакатнинг давлат хизматлари борасидаги тажрибаси асосида эмас, халқаро даражада шаклланган моделлардан Ўзбекистоннинг миллий қонунчилигига мос келувчисини танлаган ҳолда қонун лойиҳасини қайта ишлаш давом эттирилишини таъкидлаб ўтди.

Маълумот учун, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасида яқин қариндошларнинг бир ташкилотда ишлаши бўйича норма белгиланган. 

13-модда. Давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар

Давлат фуқаролик хизматчиси қуйидагиларга ҳақли эмас:

ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда (ота-оналар, ота-оналарнинг ака-укалари ва опа-сингиллари, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) бевосита лавозим бўйсунишида бўлган давлат лавозимини эгаллашга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;


Мақола муаллифи

Теглар

давлат фуқаролик хизмати Баҳром Қўчқоров

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг