Блогер руҳий асаб касалликлари диспансерига ётқизилди
Жамият
−
07 Октябрь 2019
7990Бир неча кундирки, ижтимоий тармоқларда хоразмлик блогер, Шабнам Оллашукурова тахаллуси остидаги Н.Оллашукурованинг руҳий асаб касалликлари диспансерига ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлган воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 12:00ларда вилоят ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир қилган фуқаро М.Раджапов, унинг яқин қариндошлари ҳамда Facebook`да “Шабнам Оллашукурова” номли гуруҳ блогери, Н.Оллашукуроваларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган.
Урганч шаҳар маъмурий судининг 23 сентябрдаги қарорига асосан Н.Оллашукуровага нисбатан МЖтКнинг 183, 194, 195 ва 202-моддалари билан 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
26 сентябрь куни Н.Оллашукурова маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган пайтида рухиятида ўзгаришлар сезилганлиги учун тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, психиатрнинг тавсияси билан уни вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерида кўрикдан ўтказиш учун олиб кетилган.
Вилоят руҳий асаб касалликлар диспансери томонидан фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига мурожаат қилиб, фуқаро Н.Оллашукурова руҳиятида ўзгаришлар содир бўлаётганлигини, унда “Психоподобний синдром, поронаяльный синдром” касаллиги аломатлари кузатилганлиги, ўзи ёки атрофдагилар учун бевосита хавф туғдириши, унинг ночорлиги, асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда қондиришга лаёқатсизлиги сабабли, психиатрия муассасасига жойлаштиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 30 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан, фуқаро Н.Оллашукурова ғайриихтиёрий тартибда Хоразм вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерига юборилган.
Ҳозирда Н.Оллашукурова Хоразм вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерида даволанмоқда.
LiveБарчаси