Президент тўлови 100 минг АҚШ доллари бўлган халқаро мукофот таъсис этади

Жамият

image
“Олий Даражали Дўстлик” ордени таъсис этилди north_east

“Олий Даражали Дўстлик” ордени таъсис этилди

Математика амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимларни мукофотлаш мақсадида Президентнинг Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида қайд қилинган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фанлар академиясининг математикаси соҳасидаги илмий изланишлари натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимларни мукофотлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофотини таъсис этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Унга кўра, қуйидагилар белгиланади:

•  Мукофот билан Ўзбекистон Республикаси ва чет эл фуқаролари тақдирланади;

•  Мукофот билан тақдирлаш бўйича ҳаражатлар бир марталик тўлов шаклида 100 минг АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

•  Мукофот тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика фан ва технологиялар кенгашининг тақдимномасига кўра берилади;

•  Кенгашда номзодларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тегишли давлат ёки хўжалик бошқаруви органининг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритадиган таклифларига кўра амалга оширилади;

•  тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар Математика жамияти томонидан ўтказиладиган доимий кузатувлар асосида шакллантирилади ва эксперт тавсияномаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

мукофот қарор лойиҳаси

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг