... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия қироличаси Елизаветта II вафот этди...ми?


08:24, 11.01.2017 Олам
 3 128

Шаҳзода Чарльз маълумотларига таяниб берилган хабар кейинчалик йўқ бўлиб қолди.

10 январь куни Буюк Британия қиролллик оиласининг расмий “Royal.uk” сайтида қиролича Елизаветта II нинг вафот этганлиги ҳақида хабар тарқатилди. Бу маълумот шаҳзода Чарльзнинг сўзларига таянган ҳолда берилганлиги айтилганди.
 
Хабарда келтирилишича, қиролича ухлаб ётган вақтида жон берган. Бироқ кейинроқ бу хабар сайтдан олиб ташланди. Шундай бўлса-да, дунёнинг бир қатор йирик ОАВлари бу маълумотни ўзларида сақлаб қолишга улгуришди ва бу хабар яшин тезлигида тарқалиб кетди.
 
Ҳозирча на қироллик оиласида ва на уларнинг расмий сайтида қиролича Елизаветта II нинг чиндан ҳам вафот этганлиги тўғрисида расман хабар берилмади.
 
Айрим маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда қироличанинг саломатлиги оғирлашган. У Рождество байрамида ҳам иштирок эта олмаган, шу сабаб ҳам Британиянинг кўплаб халқи бу хабарнинг ростлигига ишоняпти.
 
Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, “Royal.uk” сайти 2016 йилда ҳам ана шундай шубҳали хабарни чоп этганди. Ўшанда қироличани “одам эмас”, рептилия дея атаганди. Бу хабар ҳам зудлик билан сайтдан олиб ташланган.
Дурдона Расулова

Теглар:Елизавета II 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!