Россияда коронавирусга чалинганлар 114 нафарга етди

Жамият

image

Россияда янги коронавирус инфекциясини юқтирганлар 114 нафарга етди.  Бу ҳақда бугун, 18 март куни Россия Бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова Россия Президенти Владимир Путиннинг ҳукумат аъзолари билан учрашувида маълум қилди. 

"Россия Федерациясида ҳозирги пайтда мамлакатнинг 26 минтақасида 114 нафар бемор рўйхатга олинган. Улардан бешта нафари даволанган ва уларга жавоб берилган. 109 киши шифохонада, улардан 106 нафарининг аҳволи оғир эмас”, дейди Бош вазир ўринбосари.  

Голикованинг сўзларига кўра, мамлакатдаги 114 кишидан 10 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан алоқа қилиш ортидан инфекцияни ўзига юқтириб олган. Қолган 104 бемор ташқаридан кириб келган.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистонда ҳам коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилганди. Айни вақтда ушбу хасталикка чалинганлар 11 нафарни ташкил этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг