... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия ЕИга қайтадими?


21:19, 19.02.2018 Олам
 1 656

Янги партия Буюк Британияни ЕИга қайтармоқчи.

Бугун, 19 февраль куни Лондонда Буюк Британияни ЕИ таркибидан чиқишга қарши турувчи янги марказлашган “Renew” партияси расмий намойиш этилди, бу ҳақда “Interfax” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, бу партияни собиқ молиячи Крис Колен бир йилча олдин тузишни бошлаган.
 
Партиянинг мақсади Brexit жараёнини бекор қилиш ва Британиянинг Европадаги таъсир доирасини тиклашдир. Партия 2016 йил ўтказилган Brexit натижаларини қайта кўриб чиқилишига эришмоқчи, ўшанда 52 фоиз қатнашчи мамлакатни ЕИ таркибидан чиқишига овоз берган эди.
 
Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиши 2019 йил 29 март Лондон вақти билан 23:00 га режалаштирилган.
Қобилжон Раҳимжонов

Теглар:Буюк Британия Брексит Renew 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!