Ота ва ўғил тоғанинг бошига етди

Local

image

Фарғона вилоятида ота ва ўғил қотилликка қўл уриб, жиноят изини яширишга ҳаракат қилгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 19 октябрь куни соат тахминан 00:30 да Қўқон шаҳар Қудқлик кўчасида яшовчи 2000 йилда туғилган А.Х. отаси 1972 йилда туғилган Ё.Х. билан биргаликда тоғаси А.А.ни жанжал оқибатида ошхона пичоғи билан бўйин ва қорин соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган. Шундан сўнг, жиноят изини яшириш учун мурдани яшаш хонадони ховлисига кўмиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 1 ноябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан А.Х ва Ё.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “п” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Улар процессуал тартибда ушланган.


Rate Count

187

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends