Маст ҳайдовчи ёш йўловчининг ҳаётига зомин бўлди

Жамият

image

Навоийда автомобилни маст ҳолда бошқариб борган ҳайдовчи бошқа бир фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” маълум қилмоқда.

2019 йил 2 апрель куни соат 01:30 ларда, фуқаро Н. исмли шахс “Матиз ” русумли 85 О 056 FА давлат белгили автомашинани М-37 автомобил йўлининг 151-152 километрлари оралиғида “Самарқанд-Бухоро ” йўналиши бўйлаб бошқариб бориб, йўлда ҳаракатланиб келаётган пиёда 1997- йилда туғилган фуқаро Д. ни автомашинани ўнг олд томони билан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Ҳайдовчи пиёданинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олганлигини била туриб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб яширинган. Натижада Фуқаро Д. олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган, транспорт воситаси ўзига тегишли бўлмаган, ҳамда одам ўлимига сабаб бўлиб, воқеа жойидан яширинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг