МТРК биносида йирик ёнғин юз берди

Жамият

image

Бугун, 21 август куни Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси” биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин соат 01:54 да МТРК жойлашган бинонинг ошхонаси, ёрдамчи хоналари ва том қисми 400 кв м майдонида ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:45да қуршаб олиниб, соат 03:36да ўчирилган. Ёнғин жойига 12 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.  


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин МТРК

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг