24 майгача хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 12 та чартер рейс амалга оширилади (рўйхат)

Жамият

image

Uzbekistan Airways жорий йилнинг 24 майигача хориждаги фуқароларни ортга қайтариш учун 12 та чартер рейс амалга оширади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Матбуот котиби Навруз Ашурматов брифинг вақтида ммаълум қилди.

Ашурматов хорижий мамлакатлардан фуқароларни қайтариш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Таъкидланишича, хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда миллий авиакомпания вакиллари томонидан Ватанга қайтиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилган.

Хориждаги фуқароларни олиб келиш учун жорий йилнинг 11 майидан 24 майига қадар амалга ошириладиган рейслар жадвали:

13 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент соат 7:40
14 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент соат 8:35
15 май. Тошкент - Деҳли - Тошкент соат 12:00
16 май. Тошкент - Ростов-Дон - Тошкент соат 11:00
17 май. Тошкент - Қозон - Тошкент соат 11:00
18 май. Тошкент - Москва - Тошкент соат 7:20
19 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент соат 8:35
20 май. Тошкент - Москва - Тошкент соат 7:20
21 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент соат 7:40
22 май. Тошкент - Лондон - Тошкент соат 14:00
23 май. Тошкент - Новосибирск - Тошкент соат 13:00
24 май. Тошкент - Шаржа - Тошкент соат 11:00.

Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади. 

Рўйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади. 

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways чартер рейс

Баҳолаганлар

500

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг