Турк компанияси Ўзбекистонда янги йирик газ станциясини қуради
Олам
−
02 Июнь 2020
6524Туркиянинг Aksa Energy компанияси Ўзбекистонда қуввати 240 МВт бўлган янги газ станциясини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини йўлга қўймоқда. Лойиҳа компания томонидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан имзоланган шартнома асосида амалга оширилади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
COVID-19 пандемиясидан келиб чиққан баъзи бир қийинчиликларга қарамай, компания станция қурилишини бир йилда якунлаш ниятида. Маълум бўлишича, ишни тезлаштириш учун компаниянинг баъзи мутахассисларини бошқа мамлакатлардан Ўзбекистонга ўтказиш режалаштирилган.
“Лойиҳа “давлат-хусусий шерикчилик” замонавий инвестиция модели асосида амалга оширилади. Aksa Energy 25 йил давомида электр станциясини қуради ва ишга туширади. Ўзбекистон томони станцияни табиий газ билан таъминлаш ва у ишлаб чиқарадиган электр энергиясини сотиб олиш кафолатини ўз зиммасига олди”, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Aksa Energy электр станциялари ишлаб чиқариш бозорида дунёдаги етакчи компанияларидан бири бўлиб, ўз маҳсулотини 165 мамлакатга экспорт қилади. Истамбул (Туркия) ва Чанчжоу (Хитой) да жойлашган ўз заводларида генератор тўпламларини ишлаб чиқаради.
LiveБарчаси