Поль Погба “Манчестер Юнайтед”дан кетиш ниятида

Спорт

image

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба мавсум якунланганидан сўнг, клубдан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда "The Sun" нашри ёзмоқда. Франциялик футболчи Туриннинг "Ювентус" ёки Мадриднинг "Реал" клубига кўчиб ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда. Айни вақтда Погбанинг "Ювентус" клубига кўчиб ўтиш эҳтимоли юқори. Футболчининг "Манчестер Юнайтед"дан кетмоқчилигига бош мураббий Уле Гуннар Сульшер билан келиша олмаётгани сабаб бўлмоқда.

Маълумот ўрнида, Поль Погба "қизил иблислар" таркибда 2011-2012 йилларда тўп сурган. 2012 йилнинг сўнгида Туриннинг "Ювентус" клубига трансфер қилинган. Поль Италия А сериясида 2016 йилга қадар тўп сурган. 2016 йилнинг бошида яна "Манчестер Юнайтед"га қайтиб келган. 

Погба 2018 йили Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси билан бош совринни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Поль Погба "қизил иблислар" таркибида 2016 йилдан буён 99 маротаба майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 24 бор ишғол қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг