Францияда ишсизлар сони рекорд даражага етди
Олам
−
27 Апрель 2020
5618Коронавирус пандемияси туфайли Францияда ишсизлик март ойига нисбатан 7,1 фоизга ўсди. Бу ҳақда мамлакат Бандлик миллий агентлиги хабар бермоқда.
“Март ойида Францияда ишсизлар сони рекорд даражада ўсди – + 7,1 фоиз ёки февраль ойига нисбатан 246 100 нафарга кўп. Ишсизларнинг умумий сони 3 732 500 нафарни ташкил этмоқда”, дейилади баёнотда.
Агентликнинг таъкидлашича, мамлакатда ишсизликнинг кескин ўсиши, биринчи навбатда, “коронавирус инқирозининг қўшма таъсири ва 17 мартдан бошлаб эпидемияни олдини олишга қаратилган чеклов чоралари” билан боғлиқ.
Маълумот ўрнида, Францияда карантин 11 майга қадар узайтирилди. Одамлар “уй карантини”да бўлишлари ва уйни фақат ўта эҳтиёжлар учун тарк этишлари шарт этиб қўйилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Францияда коронавирусга 162 100 нафар одам чалинди. 44 903 бемор шифо топган бўлса, 22 856 киши вафот этди.
LiveБарчаси