Коронавирус Аргентина ҳавосига таъсир кўрсатди

Олам

image

20 март куни Аргентина пойтахтида умумий карантин эълон қилингач, биринчи ҳафтада ҳавонинг ифлосланиш даражаси 50 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси 20 дан 25 мартгача бўлган даврда атмосферада ифлослантирувчи моддалар борлиги ҳақидаги маълумотларни тўплаб, уларни ўтган йилнинг шу даври билан таққослади. Натижалар углерод оксиди, азот оксиди ва зарарли зарралар консентрацияси 50 фоизга камайганини кўрсатди.

Шаҳар ҳукумати маълумотига кўра, ҳаво, биринчи навбатда, автомобиль қатновининг сезиларли даражада камайгани туфайли тоза ҳолга келган. Мамлакатда мажбурий профилактик ижтимоий изоляцияни жорий этиш тўғрисидаги фармонга кўра, шахсий транспортдан қаерга бораётганини исботлай оладиган фуқароларгина фойдаланиш мумкин.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги маълумотларига кўра, мамлакат Президенти Альберто Фернандес пойтахтда умумий карантин жорий этилишини эълон қилишдан аввал Буэнос-Айресда ҳавонинг ифлосланиш даражаси сезиларли даражада ёмон бўлган.

Аргентинада илк бор 3 март куни коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Бугунга келиб мамлакатда инфекция юқтириб олганлар сони 1 353 кишини ташкил қилмоқда. 42 нафар бемор касаллик туфайли оламдан ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг