Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 20 млрд долларга яқинлашди

Жамият

image

2019 йилнинг биринчи чорагига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи миқдори 19,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк тақдим этган ҳисоботда маълум қилинди.

Унга кўра, 7,9 млрд доллар миқдоридаги қарзи хусусий ташқи қарзга тегишли бўлса, 11,7 млрд доллар давлат ташқи қарзига тўғри келмоқда.

Умумий ташқи қарз резидентларнинг норезидентлар олдидаги асосий қарз ва фоизларни тўлаш талаб қилинадиган мажбуриятларини акс эттиради. Умумий ташқи қарз давлат ва хусусий сектор қарзларини ўз ичига олади. Умумий ташқи қарз таҳлили шуни кўрсатдики, 2013-2016 йиллар давомида қарздорликнинг ўсиши ҳар иккала секторда кузатилган.

Бироқ, Марказий банк маълумотига кўра, 2017-2018 йилларда хусусий сектор ташқи қарзининг камайиши кузатилди.

2019 йилнинг I чорагида хусусий сектор ташқи қарзи асосан тижорат банклари томонидан қарз олишнинг кўпайиши ҳисобига яна ўсишни бошлади.

2019 йилнинг I чораги давомида давлат сектори ташқи қарзи 2018 йилда кузатилгани каби ўсиш суръатини сақлаб қолди ҳамда ушбу ўсиш суръатининг жорий тенденцияси йил охиригача сақланиб қолиши кутиляпти. Ушбу жараён ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарздорликларни жалб қилиниши билан изоҳланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк Ташқи қарз

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг