... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухорода бензин нархи сунъий равишда оширилгани аниқланди


19:15, 10.05.2017 Жамият
 4 183

Ўтган ҳафта давомида жами 228 та, шундан 17 та юридик ва 211 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди

Давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган “Ишонч телефонлари” орқали ўтган ҳафта давомида (26 апрелдан 2 майга қадар) жами 228 та, шундан 17 та юридик ва 211 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.
 
Ушбу мурожаатларнинг аксариятида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида савдо қоидаларининг бузилгани ҳамда тўловларни банк пластик карточкалари орқали амалга оширишда ҳисоб-китоб терминал аппаратлари ишлатилмаётгани, харид чеки бермаслик ҳолатлари қайд этилган.
 
Жумладан, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасининг “Ишонч телефони”га вилоят ҳудудидаги айрим автомобилларга ёқилғи қуйиш шоxобчалари (АЁҚШ)да ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг сунъий равишда етишмовчилигини юзага келтириш, ёқилғиларни ноқонуний равишда ва ностандарт идишларда сотиш, назорат-касса машинасидан фойдаланмаслик, тўлов терминали орқали ҳисоб-китоб қилинганда устама нарx қўйиб сотиш ҳамда шохобчада бензин маҳсулоти бўлса-да, сотишдан бош тортиш ёки рад қилиш ҳолатлари ҳақида мурожаат келиб тушган.
 
Ушбу мурожаат асосида вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Бухоро тумани Шергирон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Қутисос” масъулияти чекланган жамиятига қарашли АЁҚШда ўтказилган текширишда ҳақиқатан ҳам АЁҚШ оператори А.Муқумов томонидан харидорга 8,6 литр бензин маҳсулотининг ҳар литрини 3300 сўмдан 28 минг сўмга, яъни ҳар бир литр бензин нархига 500 сўмдан устама нарх қўйиб сотилаётгани аниқланди. Бундан ташқари, у харидорга шохобчада ўрнатилган назорат-касса машинасининг харид чекини ҳам бермаган.
 
Шохобчада ўрнатилган назорат-касса машинасининг кунлик ҳисоботи билан шохобча кассасидаги тушум солиштирилганда жами 3 миллион 165 минг сўм кунлик нақд савдо пуллари назорат-касса машинаси хотирасига киритилмагани аниқланган.
Бобур Жалолов

Теглар:Бухоро АЁҚШ Бензин Терминал Касса 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

shermat
22:55 10.05.2017

Buxoroga benzinni uzi yuqku qayerdan oshsin har kuni turna qator ochered uyam faqat uzneftegazda lekin benzin yuq



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар