Италияда Сицилия мафиясига қарши махсус операция ўтказилди

Олам

image

Италия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мафия фаолиятига алоқадорликда айбланиб 59 киши ҳибсга олинди. Карабинерлар корпуси вакилларининг сўзларига кўра, операция Мессина провинциясининг Сицилия шаҳрида фаолият юритаётган гуруҳларга қарши ўтказилган.

Ҳибсга олинганлар мафия фаолиятига алоқадорлик, гиёҳванд моддалар контрабандаси, рекет, ноқонуний қурол сақлаш ва бошқа оғир жиноятларда айбланмоқда.

Карабинерлар махсус бўлимининг ходимлари бугун, 28 февраль куни эрталаб Мессина туманлари ва Италиянинг бошқа минтақаларида кенг кўламли операция ўтказишган.

"Сулола” деб номланган операция Барчеллона-Поццо-ди-Готто шаҳридаги мафия оиласи устида кузатувлар натижасида олиб борилди", дейилади хабарда.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, гуруҳларни ушбу минтақадаги баъзи тарихий мафия раҳбарларининг болалари бошқарган. Aйни пайтда уларнинг "оталари" қамоқхоналарда жазо ўтамоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Сицилия Мафия

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг