...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси президенти Ўзбекистонга келди


16:13, 13.02.2018 Жамият
 1 885

Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси президентини Абдулазиз Комилов қабул қилди.

Бугун, 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси (БЯБК) президенти  Лев Леваев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Делегация таркибидан АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси раиси Борис Кандов,  Россия Бухоро яҳудийлари конгресси раиси Яков Левиев ва бошқалар ўрин олган.
 
Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва БЯБК ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Учрашувда  икки халқнинг ўзаро ҳамкорлиги узоқ тарихга эга бўлиб,  кўп асрлар илгари ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида яҳудий жамоалари пайдо бўлган даврга бориб тақалиши таъкидланди. 
 
Асрлар давомида Бухоро яҳудийлари тинчлик ва тотувликда яшаб,  ўзбек заминида ўз ватанларини топдилар.
 
Исроил,  АҚШ ва бошқа мамлакатларда истиқомат қилаётган асли ўзбекистонлик яҳудийлар Ўзбекистон билан алоқаларини узмасдан,  ўзбек халқига самимий ва чуқур ҳурмат ҳиссини сақлаётганлиги юқори баҳоланди. 
 
Турли даражалардаги ўзаро алмашинувларга доир масалаларни муҳокама қилиш чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 12 февралда кучга кирган Фармонига мувофиқ Исроил фуқаролари учун 30 кунгача визасиз кириш тўғрисидаги низомини БЯБК делегацияси мамнуният билан қайд этди. 
 
Исроилда 100 мингдан ортиқ асли ўзбекистонлик яҳудийлар истиқомат қилади. 
Икром Раҳмон

Теглар:БЯБК Бухоро Абдулазиз Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар