...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухоро ва Қорақалпоғистондаги мудҳиш ЙТҲларда 9 киши ҳалок бўлди


10:26, 23.10.2018 Жамият
 23 467

Содир бўлган ЙТҲлар юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари бошланган.

Кеча, 22 октябрь куни Ўзбекистонда иккита мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
ЙТҲларнинг биринчиси, Бухоро вилояти Жондор туманида юз берган. Ҳалокат тахминан соат 12:00 да туманнинг Газли ҳудудидн ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 333 км.да содир бўлган. Lacetti русумли автомобиль бошқарувни эплай олмай Isuzu русумли юк машинасининг орқа қисмига келиб урилган.
 
Тўқнашув натижасида Lacetti автомобилида ёнғин чиқиб,  машина ичидаги 4 нафар фуқаро вафот этган. Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.


 
Ҳалокатли ЙТҲнинг иккинчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳудудида содир бўлган. Маълумотларга кўра, ҳодиса тумандан ўтувчи А-380 “Бухоро-Нукус-Беруний” йўлининг 680 км.да юз берган.
 
Nexis русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафдан келаётган Cobalt русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.
 
ЙТҲ натижасида 5 нафар фуқаро вафот этган ва 5 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Жароҳатланган фуқаролар Беруний тумани шифохонасига ётқизилган.
 
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари бошланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Бухоро вилояти Беруний тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар