... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бутун дунё бўйлаб Skype видеомессенжери ишламай қолди


17:34, 20.06.2017 Технология
 835

Сервисдаги муаммолар ҳар бир мамлакатда турли ҳолатда кўриниш беряпти.

Бугун, 20 июнь куни Skype видеомессенжер хизмати фойдаланувчилари сервисдаги узилишлар туфайли турли муаммоларга учрашди.
 
“Сервисимиздаги муаммолар туфайли фойдаланувчиларнинг Skype дастурига киролмаётгани ва ёзишмаларни юбора олишмаётганидан хабаримиз бор”, дея хабар ёзиб қолдирилди Skype компаниясининг интернетдаги расмий саҳифасида.
 
Таъкидлаш жоизки, сервисдаги муаммолар ҳар бир мамлакатда турли ҳолатда кўриниш беряпти, айрим жойларда гуруҳлар аро суҳбат қуриш ёпиб қўйилган бўлса, баъзи бир фойдаланувчилар янги рақамларни сақлай олишмаётганидан норози бўлишган. Ҳозирда компания ходимлари муаммони бартараф этиш ишларини амалга оширишмоқда.
 
Маълумот учун, Skype дастури компьютер ва телефонлари орқали видеоқўнғироқ, қўнғироқ, SMS юбориш ва мессенжерда суҳбат қуриш хизматларини тақдим этади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:компьютер Skype 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!