Бурак Ўзчивитнинг Ўзбекистонга келиши қанчага тушгани маълум қилинди
Шоу-бизнес 18 Февраль 22:20 43167
image

Бир неча кун аввал таниқли актёр Бурак Ўзчивит Ўзбекистонга ташриф буюрганидан хабарингиз бор. Актёр мамлакатга сафари давомида 2 миллион турк лираси, яъни 376 минг 258 АҚШ доллари миқдорида пул ишлаб олди. Бу ҳақда Туркия нашрлари ёзмоқда. 

Турк нашрларида Ўзчивит 14 февраль куни 2 соатлик кечки овқатда иштирок этиш учун 2 миллион лира олди, деб ёзилмоқда. Ҳолбуки актёр 3 кун давомида Ўзбекистонда бўлган ва “Olmazor business city”нинг рекламаларида суратга тушган. 

“Olmazor Business City” Тошкент шаҳрининг Кичик халқа йўли ва Янги Олмазор кўчалари кесишмасида қад ростлаши мўлжалланган марказлардан бири ҳисобланади. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги “Республика ҳудудларида “Business City” замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3895-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, жами 24 гектарли майдонни ўз ичига олади.

“Olmazor Business City”да амалга оширилаётган инвестиция лойиҳасининг инвестори бўлиб-Туркиянинг “Mesa”компанияси таркибига кирувчи “Ozun Tashkent Construction” хорижий компанияси ҳисобланади. Лойиҳа дизайни Туркиянинг “IKI DESIGN” меъморлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳанинг акустика қисми “MEZZO Studio” компанияси, ландшафт дизайн қисмини ишлаб чиқишга “SPIGA” компаниялари жалб этилган.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 814
Рейтинг: 2.9