... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бурак Озчивит янги фильмда суратга тушади


18:44, 07.09.2017 Кино
 3 062

У Нури Гунтекиннинг ўлмас асари асосида суратга олинган “Чолиқуши” сериалидаги шериги — актриса Фаҳрия Эвжан билан оила қурган эди.

Мамлакатимиз кино ихлосмандларига “Севги изтироби” сериали орқали яхши таниш бўлган туркиялик актёр Бурак Озчивит (Бурак Ўзчивит) ўзининг миллионлаб мухлисларига янги хушхабарни эълон қилди. Бу ҳақда “mynet.com” нашри хабар берди.
 
Кеча оқшом “Star TV” канали томонидан уюштирилган маросимда Бурак Озчивит ҳам қатнашди. У яқин кунларда катта экранга қайтишини маълум қилди.
 
Айнан қайси сериалда роль ижро этишини айтмаган актёр бу сафар ҳам фаолиятини “Ay yapim” медиа ширкати билан ҳамкорликда давом эттиришини билдирди.
 
Маълумот учун, Бурак Озчивит 1984 йилда Истанбулда туғилган. Шу йилнинг 29 июнь куни Бурак Озчивит Рашот Нури Гунтекиннинг ўлмас асари асосида суратга олинган “Чолиқуши” сериалидаги шериги — актриса Фаҳрия Эвжан билан оила қурган эди. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Севги изтироби Бурак Озчивит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!