... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Бурак Ўзчивит қўшниларининг арз-додидан кейин машиналарини сотишга қарор қилди


15:30, 23.06.2018 Шоу-бизнес
 4 401

Хўш, таниқли санъаткорлар оиласи ва уларнинг қўшнилари орасида нима учун зиддият келиб чиқди.

Туркиялик актёр Бурак Ўзчивит ва рафиқаси Фаҳрия Эвжанга қарши қўшнилар исён кўтаришди. Яхшиямки, улар “Бўлди! Сизларнинг айтганларингиз қиламиз”, дея ваъдаларининг устида чиққани. Акс ҳолда бошлари балога қоларди.
 
Хўш, таниқли санъаткорлар оиласи ва уларнинг қўшнилари орасида нима учун зиддият келиб чиқди. Гап шундаки, юлдуз оила Истанбулнинг Ажаркент мавзесида истиқомат қилишади. Ҳовлиси катта жойни эгаллаганига қарамай, уларга тегишли машиналарнинг ҳаммаси уйига сиғмайди. Чунки, Бурак Ўзчивит ва Фаҳрия Эвжаннинг бир ёки икки эмас, нақд олтита автмобили бор.
 
Кўп ҳоллада улар қўлланган машиналар уйга сиғмаганидан ташқарига – автопаркнинг қўшниларига тегишли ҳудудига қўйишарди. Бу эса албатта, қўшниларига ёқмаган. Ахир, уларнинг ҳам бир-иккитадан автомобили бор. Улар таниқли санъаткорларнинг бу “қилиғи” натижасида машиналарини кўча четларига қўйишга мажбур бўлишган.
 
Охири, уларнинг сабр косаси тўлиб, Бурак ва Фаҳрияга ўзларининг талабини айтишди. Қўшниларини самимий  кутиб олган юлдуз оила, уларга шу пайтгача озор берганликлари учун узр сўрашди. Кейин эса Бурак Ўзчивит гаражидаги автомобиллардан иккитасини сотишга қарор қилди.
 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Бурак ва Фаҳриянинг автомобиллари коллекциясида 6 та машина бор. Бурак оиласи билан узоқларга сайрга чиққанда “Жип” маркали BMW 5.20 автомобилидан фойдаланади. Бундан ташқари, унда яна cabrio BMW,  Range Rover бор.
 
Турмуш ўртоғи  Фаҳрия Эвжан номига эса 2 та  BMW X1 ва  Mercedes Vito автомобиллари расмийлаштирилган. Уларга тегишли автомобилларнинг умумий нархи 2 миллион доллардан ортиққа баҳоланган.
 
Қўшниларига озор бермаслик, улар ҳам ўзи сингари жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканлигини ҳис қилган Бурак Ўзчивит ўзининг Range Roverи ҳамда аёлининг BMW X1 ни сотмоқчи. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бурак Ўзчивит Фаҳрия Эвжан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!