“UZAUTOMOTORS”нинг тақдири ҳал бўляпти. Ишни кўриб чиқишда жамиятдан вакил қатнашмаётгани айтилмоқда

Жамият

image

Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Монополияга қарши курашиш қўмитасига “UZAUTOMOTORS” АЖнинг қонунга риоя қилаётгани юзасидан маълумот бериши талаб қилиб сўров киритгани, қўмита томонидан ўтказилган текширув натижалари бўйича АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида” Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, “UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 19 август куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми кўриб чиқиши белгиланган эди. Бироқ, “UZAUTOMOTORS” вакиллари турли важлар билан жараёнда қатнашмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилмоқда. 

“Қизиқ ҳолат. Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилиши керак эди. 

Ўтган сафар “UZAUTOMOTORS” АЖнинг илтимосига кўра ишни кўриб чиқишда танаффус эълон қилинганди. Бироқ номаълум сабабларга кўра,  “UZAUTOMOTORS” АЖ вакиллари бугун ишни кўришда қатнашолмас экан...”, деб ёзади Кушербоев.

“UZAUTOMOTORS” АЖнинг мансабдорларининг жараёнда қатнаша олмаётганига қарамай, Монополияга қарши курашиш қўмитаси комиссияси аъзолари танаффус давомида ҳам “UZAUTOMOTORS” АЖ вакилларининг важларини етарли даражада эшитиб, ўрганиб чиқишганларини инобатга олиб, ишни уларнинг иштирокисиз ҳам кўриб чиқиш мумкин деган қарорга келишган. 

Маълумот учун “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан автомобиллар таннархи ва нарх қўлланиши асослилиги бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ваколат доирасида текширув ўтказилган эди. 

“UZAUTOMOTORS” АЖнинг ўзи учун муҳим бўлган ишни кўриб чиқишда бирорта вакили ҳам қатнашмаётганлиги жуда ғалати...”, деб ёзади Кушербоев. 


Мақола муаллифи

Теглар

Расул Кушербоев UzautoMotors

Баҳолаганлар

574

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг