Бухорода ёғингарчилик оқибатида ҳовлилар сувга тўлди
Жамият 10 Апрель 10:33 5815
image

Ўзбекистонда давом этаётган кучли ёғингарчилик айрим ҳудудларда фавқулодда ҳолатларни келтириб чиқараётгани, сел келиши оқибатида кўплаб кўчалар, кўприклар яроқсиз ҳолга келиб қолаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бухорода ҳам кеча, 9 апрель куни ёғган ёмғир асоратлари ўрганилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан хабар қилишларича, соат 04: 00 да бошланган сурункали ёмғир ёғиши натижасида,  Бухоро шаҳрининг “Амиробод”,  “Ҳофиз Таниш Бухорий”,  “Роҳат”,  “Чорбоқоли”,  “Мирзо Ғофур”,  “Ҳавзинав”,  “Озод”,  “Низомий”,  “Турсуной”,  “Камолот”,  “Тинчлик”,  “Янгиобод”,  “Тагбанд Бофон”,  “Фурқат” “Хўжа Порсо” кўчалари шунингдек,  Бухоро тумани “Чейхонча” кўчасига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилган. 

Бундан ташқари,  “Ҳавзинав” кўчаси 21-уй,  Амиробод кўчасидаги 13-уй,  “Бўри Бофон” кўчасидаги 23-уй,  “Обод” кўчасидаги 74-уй,  “Роҳат” кўчасидаги 31-уй,  “Кўчабоғ” кўчасидаги 20-уй,  “Тошкўча” кўчасидаги 80-уй,  “Мирзо Ғофур” кўчасидаги 19-уй,  “Мустақиллик”  кўчасидаги 32-уйларнинг ҳовлиларига оқава сувлари кириш ҳолатлари қайд этилди. 

Юзага келган вазиятни бартараф этиш тадбирларига вилоят Фавқулодда вазиятлар,  Ички ишлар,  Йонғин хавфсизлиги бошқармалари,  шунингдек,  Бухоро шаҳар ҳокимлиги,  Ободонлаштириш бошқармаси,  вилоят ”Сувоқава” ДУКнинг шахсий таркиби ва махсус техника воситалари жалб этилди. 

Мазкур ҳолатларда биноларнинг қулаши ва фуқароларнинг тан жароҳати олиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмади. 
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.1