“Бухоро” бош мураббийсиз қолди

Спорт

image

“Бухоро” клуби бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон Суперлигасининг 8-турида “Сурхон” клубига қарши ўтказилган ўйиндан сўнг ўз лавозимини тарк этган.
 
QALAMPIR.UZ манбасига маълум бўлишича, Ашурматов “Сурхон”дан учралган мағлубиятдан сўнг ишдан бўшаш юзасидан ариза ёзган. Шундан сўнг у клубга қайтмаган. Ҳозирда жамоа навбатдаги турда “Динамо” билан кечадиган ўйинга маҳаллий мураббий Илҳом Умиров қўл остида машғулотларни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ашурматов жорий мавсумнинг аввалида "Бухоро" клуби бош мураббийи этиб тайинланган эди. Ундан олдин қўқонлик мутахассис Олмалиқнинг АГМК клубини бошқарган ва ўтган мавсумда бу клуб билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритган эди.

Ўз навбатида “Бухоро” клуби ушбу маълумотни расман тасдиқлаганича йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Бахтиёр Ашурматов

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг