Диққат! 16 ёшли қиз қидириляпти

Жамият

image

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, “Боғишамол” маҳалласи 58-уй, 3-хонадонда яшовчи 16 ёшли (04.12.2003 туғилган) Фотима Ҳамроқулова Али қизи қидирилмоқда. У жорий йилнинг 17 март куни соат 19:20 да яшаш уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, Фотима Ҳамроқулова Гулистон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. 8-сонли умумтаълим мактабининг 10-А синф ўқувчиси. Муқаддам судланмаган.

Фотиманинг белгилари: бўйи тахминан 155-160 см, гавдаси тўладан келган, юзи юмалоқ, сочи ва қоши қалин, қора рангда. Қулоғи ва бурни ўртача катталикда, кўзлари қора.

Эгнида жигар ранг кўйлак, кўйлак устидан оқ рангли спорт кийими, қора рангли гамаж, оёғида кул рангли спорт пойафзали бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

қидирув Сирдарё

Баҳолаганлар

623

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг