Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 6-турига старт берилади

Спорт

image

Бугун, 26 апрель куни Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган дастлабки учта ўйин ўтказилади.

Дастлаб, олдинги бешта турда 7 очко тўплаган икки клуб ўртасидаги баҳс ўтказилади. Самарқанднинг “Динамо” жамоаси ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 17:30да бошланади. 

Эътиборлиси, ҳар икки жамоа ҳам 5та турда 5тадан гол ўтказиб юборди. “Динамо” бу мавсумда Самарқандда умуман мағлуб бўлгани йўқ: 2 ғалаба ва 1 дуранг.

Қолган иккита учрашув бир вақтда старт олади – 17:35да. Бухородаги “Марказий” ўйингоҳида охирги учта турда фақат ғалаба қозонган “Бунёдкор” “Бухоро” меҳмони бўлади. 

Қаршида эса, “Насаф” “АГМК”ни меҳмон қилади. Ҳозирда ҳар иккала жамоа ҳам мусобақада ўзларидан кутилган натижани кўрсата олмаяпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Cуперлига

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг