Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпиада йўлланмаси учун курашга киришади

Спорт

image

Бугун, 17 апрель куни Қатарда старт олган футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг 1-тур баҳслари давом эттирилади. “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси дастлабки турда Малайзия билан тўқнаш келади.

Темур Кападзе мураббийлигидаги жамоа футболчилари малайзиялик тенгдошларига қарши баҳсда оқ рангли либосларда ҳаракатланади. Учрашувга Доҳа шаҳридаги “Khalifa International” стадиони мезбонлик қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.

“D” гуруҳидаги иккинчи ўйинда Қувайт ва Вьетнам жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади. Мусобақа форматига кўра, гуруҳларда бир ва иккинчи ўринларни қўлга киритган жамоалар чорак финалга йўл олади. Турнирда совриндор бўлган 3 та жамоа эса шу йили Франция пойтахти Парижда ўтказиладиган Олимпиада йўлланмасига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон U-23 жамоасининг етакчи футболчилари Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов Осиё кубогида иштирок этиши хабар қилинганди.

Шунингдек, Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Ҳожимат Эркинов ҳам қитъа биринчилигида Ўзбекистон ОТЖ шарафини ҳимоя қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё кубоги Абдуқодир Ҳусанов Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made