Россияда бир кунда коронавирусга чалинганлар 10 мингдан ошди

Жамият

image

Россияда май ўртасидан буён илк бор кунлик коронавирусга чалиниш ҳолатлари 10 000 дан ошди. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш штаби маълум қилди.

Ўтган кун давомида Россияда 10 499 та коронавирус билан касалланиш аниқланган. 107 киши вафот этган. 3284 кишига эса шиохонадан жавоб берилган.

Янги касалланиш ҳолатлари Россиянинг барча минтақаларида қайд этилган. Энг кўп Москвада 3327 та аниқланган. Санкт-Петербург (392) ва Москва вилояти (296) кейинги ўринларда.

Россияда коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 1 215 001 нафарга етди. Шулардан 979 143 нафари тузалиб кетди. 21 258 киши вирус қурбонига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг