7 июнгача хориждаги ўзбекистонликларни қайтариш учун амалга ошириладиган чартер рейслар рўйхати тасдиқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатмасига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейслариинг жадвали тасдиқланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра жорий йилнинг 25 майидан 7 июнь кунлари давомида 17 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади. 

25-31 май кунларига белгиланган рейслар жадвали:

25 май. Тошкент - Екатеринбург - Тошкент 

26 май. Тошкент - Москва – Тошкент

27 май. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент

28 май. Тошкент - Ростов-Дон – Тошкент

28 май. Тошкент - Истанбул – Тошкент

29 май.  Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент

29 май. Тошкент - Москва – Тошкент

30 май. Тошкент - Москва – Тошкент

1 – 7 июнь  кунларига белгиланган рейслар жадвали:

1 июнь. Тошкент - Истанбул – Тошкент

2 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент

3 июнь. Тошкент - Шаржа - Тошкент 

3 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент

4 июнь. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент

5 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент

6 июнь. Тошкент – Қоҳира – Тошкент

6 июнь. Тошкент - Новосибирск – Тошкент

7 июнь. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент

Аввалроқ, 13 майдан 24 майгача хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 12 рейс амалга ошириш белгиланганди. Бугунгача уларнинг аксари режага асосан амалга оширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

чартер рейс

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг