Бугун Тошкентда яна бир “катта” ўйин ўтказилади

Спорт

image

Бугун, 16 март куни Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 1 туридан ўрин олган “Пахтакор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги қолдирилган баҳс ўтказилади.

Муросасиз ўтиши кутилаётган Тошкент дербисига “Пахтакор” стадиони мезбонлик қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00 га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аслида ўтган ҳафтада ўтказилиши керак бўлган бу баҳс, ҳафта бошида иккала кулубнинг ҳам ОЧЛ дориасидаги ўйинлари сабаб 16 мартга қолдирилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Локомотив Суперлига

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг