... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Тошкентда “Пахтакор-79” жамоаси аъзоларини хотирлаш тадбирлари ўтказилади


08:51, 11.08.2017 Спорт
 318

11 август, соат 9:00да “Пахтакор” стадиони ҳудудидаги ёдгорлик олдида маросим бошланди.

Бугун, 11 август куни 1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган “Пахтакор” жамоаси аъзоларини ёдга олиш тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда “Пахтакор” клуби матбуот хизмати хабар берди.
 
Соат 9:00да “Пахтакор” стадиони ҳудудидаги ёдгорлик олдида маросим бошланиши кўзда тутилган. Шундан кейин “Боткин” қабристонидаги мажмуада тадбир давом эттирилади.
 
Ўтганларни хотирлаш муносабати билан “Пахтакор” футбол клуби ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида “Пахтакор-79” жамоасини хотирлаш акцияси ўтказилмоқда.
 
#paxtakor1979 хештеги остида 1979 йил мудҳиш авиаҳалокатда ҳалок бўлган жамоа аъзоларини ёдга олиш мақсадида ташкил қилинган акция 11 август куни Тошкентнинг турли жойларида ўтказилиши кўзда тутилган.
 
Унда “Пахтакор-79” жамоаси аъзолари ёдга олинган ёзувли плакатларда собиқ жамоа эсга олинмоқда.
 
Ушбу акцияда “Фейсбук”, “Твиттер” ва “Инстаграм” ижтимоий тармоқларида суратингизни #paxtakor1979 хештеги билан жойлаб, иштирок этишингиз мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пахтакор-79 #paxtakor1979 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!