“Ўзбекистон — АҚШ — Афғонистон” биринчи уч томонлама мажлиси бўлиб ўтди

Жамият

oblojka YOUTUBE ishlatilvotkan 2

2020 йил 27 май куни видеоконференцалоқа шаклида “Ўзбекистон — АҚШ — Афғонистон” биринчи уч томонлама мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, тадбир Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Ҳейл ва Афғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар иштирокида ўтди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари “Ўзбекистон — АҚШ — Афғонистон” уч томонлама шакли Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, уни минтақавий иқтисодий жараёнларга фаол жалб этишга қаратилган амалий таклифларни тайёрлаш бўйича долзарб маслаҳатлашув механизми эканлигини қайд этдилар.

“Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линияси, “Мозори-Шариф – Қобул”, “Мозори-Шариф – Ҳирот” темир йўллари қурилиши каби муҳим лойиҳаларни жадал татбиқ этиш зарурлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Афғонистонда “Толибон“ ҳаракати билан тинчлик сулҳини имзолаш жараёни кетмоқда. Бироқ, ҳозиргача бу борада бирон тайинли иш қилинмади.

Бундан аввал, мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижасидан сўнг келиб чиққан низо сабаб икки номзод – Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла ўзини Ислом Республикаси Президенти дея эълон қилган эди. Жорий йилнинг 17 май куни эса ушбу икки Президент ўзаро келишувга эришди. Келишувда ўзбек генерали, Афғонистон собиқ вице-президенти Абдулрашид Дўстум маршал унвонини олди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг