Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 26 октябрь куни Жиззах вилояти ҳокимлигида ташкилий масала бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси  Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Йиғилишда Шароф Рашидов тумани ҳокими Зоир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани муносабати билан туманга янги раҳбар тайинланди.

Мирзаевнинг ўрнига туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги сессияда 2018 йилнинг 29 октябрдан буён Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Маҳмуд Парсаматович Холбўтаев Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб таништирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зойир Мирзаев Шароф Рашидов Маҳмуд Холбўтаев

Баҳолаганлар

348

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг