Фарғонадан яна хушхабар! – 6 нафар бемор коронавирусдан шифо топди

Жамият

image

Бугун, 24 апрель куни Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 6 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди. Бу ҳақда ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, соғайганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 3 нафари эркак, яна 3 нафари аёл. Улардан 5 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Қашқадарё вилоятидан. Улар орасида энг ёши каттаси 27 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 10 ёшда бўлиб, шу жумладан, 22 ёшли эгизак ака-укалар ҳам бор.

“Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шу пайтга қадар 42 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 48  нафарга етди”, дейилади хабарда.

Бугун Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар жами 598 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус аниқланганлар сони 1778 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 7 нафари вафот этган.  

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг